«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётгани ҳақида гаплар бўлса-да, бу ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, тиқиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган. Мураббий бунинг ортида шанба, 14-февраль куни «Ал-Фатех»га қарши Саудия чемпионати доирасидаги муҳим учрашув турганини урғулади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосга кўра, Жезуш Роналдуга дам бериш «янгилик эмаслиги»ни ҳам қўшимча қилган: ҳужумчи Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда аввал ҳам қатнашмаган.

«Ал-Фатех» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.