Жикия "Антальяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикия "Антальяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги клубидаги вазияти юзасидан саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони "FNl s Il'evym" телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан жамоада ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидек эканини футболчи табассум билан тасдиқлади.

Георгий Жикия ўтган ёзда "Антальяспор" сафига келиб қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозир "Антальяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.