Дортмунд «Боруссия»си «Майнц»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Дортмунд «Боруссия»си «Майнц»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Германия Бундеслигасининг 22-турини Дортмунднинг «Боруссия»си «Майнц»га қарши ўйин билан бошлаб берди. «Шмелилар» учрашувнинг илк дақиқаларидanoq ташаббусни қўлга олиб, рақибни тезда босим остида қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

10-дақиқада Юлиан Рюэрсон жарима майдонига аниқ узатма берди ва Серу Гирасси боши билан ҳисобни очди — 1:0. Орадан беш дақиқа ўтиб, Рюэрсоннинг навбатдаги узатмасини бу сафар Максимилиан Байер голга айлантирди — 2:0. Биринчи бўлим якунига яқин яна Рюэрсон–Гирасси тандемы ишлади: ҳужумчи дубл қайд этиб, танаффусгача ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:0.

Иккинчи таймда «Майнц» дарвозабони ниҳоят ишга тушди: у аввал Феликс Нмечининг хавфли зарбасини қайтарди, кейин эса бурчак зарбасидан кейин Шералдо Бекер йўллаган тўпга ҳам муносиб жавоб берди. Бироқ 84-дақиқада Рюэрсоннинг навбатдаги корнери якунда дарвозадан жой олди — Доминик Кор тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва ҳисоб 4:0 бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Боруссия» «Бавария»дан атиги уч очко ортда қолмоқда. «Майнц» эса турнир жадвалида пастки поғоналарда қолишда давом этяпти.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.