Месси «Реал» юлдузига жамоадан кетишни маслаҳат берди


\"Барселона\" жамоаси ҳужумчиси Лео Месси Мадриднинг \"Реал\" жамоаси футболчиси Хамес Родригесга бошқа клубга ўтиши кераклигини айтди.
\"Монако\"дан 63 миллион фунтга сотиб олинган Хамес ЖЧ-2014да ажойиб ўйин кўрсатганига қарамай, айни дамда вақтини \"Реал\" захирасида ўтказмоқда. Месси эса унга агар фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, жамоани алмаштириш кераклигини маслаҳат берди.
— Менга имконият беришса, ҳамиша боримни бериб ўйнайман, — дейди Хамеснинг ўзи. — Ҳозир фақат шуни ўйлаяпман. Бу футбол ва футболда қачон нима рўй беришини ҳеч ким олдиндан айтолмайди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













