Валенсия 1989 йилдан бери энг кам гол урмоқда

Валенсия 1989 йилдан бери энг кам гол урмоқда

«Валенсия» XXI асрда голлар бўйича энг омадсиз мавсумини ўтказмоқда. 23-турдан кейин жамоа атиги 23 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди — ўртача ҳар ўйинда биттадан гол. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таққослаш учун, «Барселона» шу пайтгача 63 та гол уриб улгурди ва ўртача кўрсаткичи 2,75 га тенг. «Кўршапалаклар»нинг ҳужумдаги муаммолари сўнгги йилларда ҳам сезилиб келаётганди: ўтган мавсум 23 турдан сўнг 24 та, ундан аввалги мавсумда эса 29 та гол қайд этилган.

Аммо ҳозирги натижа деярли қирқ йиллик танаффусдан кейинги энг ёмон кўрсаткич: 1988/1989 мавсумида 23 турдан сўнг «Валенсия»да 22 та гол бўлган. Ўша жамоа кам гол ургани билан ҳимояда ниҳоятда ишончли ўйнаган — мавсумни учинчи ўринда якунлаб, атиги 26 та гол ўтказган ва бу чемпионатдаги энг яхши натижа эди.

Ҳозирги «Валенсия»да эса вазият бошқача: жамоа аллақачон 37 та гол ўтказиб юборган. Бу кўрсаткич лига жадвалида энг ёмонлар қаторида, пастдан иккинчи натижа бўлиб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.