Фабрегас Моратанинг четлатилишидан кейин кескин фикр билдирди

Фабрегас Моратанинг четлатилишидан кейин кескин фикр билдирди

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас «Фиорентина»га қарши учрашувда Альваро Моратанинг майдондон четлатилиши юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик ҳужумчи иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди, бироқ якуний ҳуштакни кўрмади: учрашув охирида атиги икки дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди. Иккинчи огоҳлантириш Моратага рақиб билан тортишув пайтида спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун кўрсатилди.

Фабрегас ўйиндан кейинги интервьюда кескин оҳангда гапирди: «Провокацияларга дош бера олмайдиганлар бошқа спорт турини танлагани маъқул. Мората каби тажрибали футболчидан кўпроқ нарсани кутаман», — деди у.

Ўйин «Комо»нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.