Перрейннинг голи «Лилл»ни «Брест»га қарши мағлубиятдан асради

Перрейннинг голи «Лилл»ни «Брест»га қарши мағлубиятдан асради

Инқироздан эндигина чиқиб келаётган «Лилл» ўз майдонида «Брест»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Реми Ласкари жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Фелиш Корреянинг узатмасидан кейин Гаэтан Перрейн гол урди ва «Лилл» ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Дурангдан сўнг «Лилл» турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди, «Брест» эса 12-поғонада қолди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.