Алварес ва Гризманн Мадрид дербисида захирада қолди

Алварес ва Гризманн Мадрид дербисида захирада қолди

Испания Ла Лигасида якшанба куни Мадрид дербиси бўлиб ўтади: «Райо Валйекано» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилади. «Матрасчилар» бош мураббийи Дийего Симеоне учрашувни қуйидаги асосий таркиб билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Облак, Хименес, Руджери, Ленгле, Молина, Мендоса, Кардосо, Баэна, Нико Гонсалес, Сёрлот, Алмада.

Ҳужумчилар Хулиан Алварес ва Антуан Гризманн эса «Атлетико»нинг захира ўриндиғидан жой олди.

«Райо Валйекано» – «Атлетико» баҳсини LiveResult портали матнли онлайн трансляция орқали ёритади. Ўйин 20:15 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ҳозирда «Атлетико» Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.