«Атлетик» «Реал Овьедо» устидан иродали ғалабага эришди

«Атлетик» «Реал Овьедо» устидан иродали ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 24-турида «Атлетик» сафардa «Реал Овьедо»га қарши майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар кутилмаганда олдинга чиқиб олди: 30-дақиқада Федерико Виньяс узатмасидан кейин Ильяс Чайра аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Иккинчи таймда билбаоликлар вазиятни ўзгартирди. 58-дақиқада Микел Ҳаурехизар жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, мувозанатни тиклади — 1:1.

Орадан кўп ўтмай Иньяки Уильямснинг бош билан йўллаган зарбаси Давидад Кармунинг қўлига тегди ва ҳакам пеналти белгилади. 71-дақиқада Оян Сансет 11 метрлик зарбани марказга йўналтириб, дарвозабонни чалғитди — 1:2.

Шу тариқа «Атлетик» кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, турнир жадвалида 8-ўриндаги «Реал Сосьедад»га етиб олди. «Реал Овьедо» эса жадвалнинг энг паст поғонасида қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.