Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф қилиниши мумкин

Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф қилиниши мумкин

Аввал фаолият юритган машҳур футболчи Андрес Инйеста янги иш таклифини олиши эҳтимолдан холи эмас. BBC Glasgow Times нашрига таяниб хабар беришича, 41 ёшли мутахассисни Марокаш терма жамоаси ўз сафига чорламоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Инйестага Марокаш миллий жамоасида техник директор лавозими таклиф қилиниши мумкин.

Ёзда Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида жамоа Бразилия, Шотландия ва Гаити билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалги жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаган. «Атлас шерлар» ярим финалда Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган, учинчи ўрин учун ўйинда эса Хорватияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.