Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди

Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди

"Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пенальтини аниқ амалга оширди. Англиялик форвард Бундеслигада "Вердер"га қарши ўйинда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу учрашувнинг ўзида 32 ёшли футболчи яна бир муҳим маррани ҳам қайд этди: у клуб ва терма жамоа миқёсида умумий ҳисобда 500-гол чегарасига етди.

FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21 асрда пенальтидан 100 та гол уришга эришган атиги учинчи футболчига айланди. Бу рўйхатда ундан юқорида фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионел Месси (112) бор.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилда "Тоттенҳэм"дан "Бавария"га ўтган, у профессионал фаолиятининг катта қисмини Лондон клубида ўтказган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.