Икарди хет-трик қайд этди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Икарди хет-трик қайд этди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер унвонини олиб келди. У аввалги рекордчи, руминиялик Георге Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажи «Галатасарай» сафида 75 гол урганди, Икардининг ҳисобида эса энди 76 та гол бор.

Умумий тўпурарлар рўйхатида аргентиналик форвард ҳозирча еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилмоқда, ундан аввал у ПСЖда тўп сурган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.