Франческо Тотти «Рома» билан музокаралар кетаётганини тасдиқлади

Франческо Тотти «Рома» билан музокаралар кетаётганини тасдиқлади

Франческо Тотти «Рома»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ афсонавий футболчи клубда техник директор лавозимини эгаллаши эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Рома» — менинг уйим, ҳозир у ерда бўлмасам ҳам. Клубнинг қандай йўлдан кетаётганидан мамнунман. Сўнгги пайтлар кўп миш-мишлар юрди. Бу рост: биз алоқадамиз, тафсилотларни муҳокама қиляпмиз ва ҳамма учун энг яхши ечимни топишга уринмоқдамиз. Умид қиламанки, бу масалани тез орада ҳал қиламиз», — деди Тотти Sky Sport Italia’га.

Тотти футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган. Шундан сўнг у бир неча йил давомида «Рома»да менежер сифатида ишлаган.

Қайд этиш жоиз, «Рома» бош мураббийи Жан Пйеро Гасперини аввалроқ ҳазиллашиб, керак бўлса Тоттини майдонга ҳам туширишга тайёрлигини айтганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.