ЕЧЛ плей офф баҳслари: "Реал", ПСЖ ва "Боруссия Д" ғалаба қозонди

ЕЧЛ плей офф баҳслари: "Реал", ПСЖ ва "Боруссия Д" ғалаба қозонди

Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги тунги баҳслар мухлисларга етарлича эмоция улашди: кимдир минимал ҳисобда ғалаба қозонди, кимдир эса ортдан келиб, ҳақиқий суперкамбэк намойиш қилди. Дортмундда эса барча нарса жой-жойида: хўжайинлар ишни эрта ҳал қилди.

Лиссабондаги учрашувда «Реал» «Бенфика» майдонида жуда ҳам эҳтиёткор, аммо мақсадли ўйин кўрсатди. Мадридликлар учун ҳал қилувчи эпизод иккинчи бўлим бошида келди: 50-дақиқада Винисиус рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйин тақдирини битта зарба билан ўзгартирди. Баҳс давомида яна бир шов-шувли ҳолат ҳам қайд этилди: Жозе Моуринио ҳакам томонидан четлатилди ва шу сабаб у Мадридга бормайди.

Бенфика — Реал 0:1
Гол: Винисиус 50.
Бенфика – Трубин, Дедич, Араужу, Отаменди, Дал, Шелдеруп (Судаков, 74), Эурснес (Кабрал, 81), Баррейро, Престианни, Павлидис, Силва (Риос, 74).
Реал – Куртуа, Трент, Рюдигер, Ҳейсен, Каррерас (Карвахал, 90+9), Гулер, Валверде, Камавинга (Питарч, 90+4), Чуамени, Винисиус, Мбаппе.

Париждаги кайфият эса бошқача: «ПСЖ» «Монако»га қарши ўйинда икки бор ортда қолганига қарамай, иродани намоён қилди. Балогуннинг 1 ва 18-дақиқалардаги голлари монегаскларга тезкор устунлик берганди. Аммо Луис Энрике шогирдлари бу зарбадан ўзига келди: Дуэ 29 ва 67-дақиқаларда дубль қайд этди, Ҳакими эса 41-дақиқада жамоасини ўйинга қайтарган голни урди. Шу тариқа парижликлар 2:3 ҳисобида ғалабага эришди. Қолаверса, Витиня 22-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади.

Монако — ПСЖ 2:3
Голлар: Балогун 1, 18 – Дуэ 29, 67, Ҳакими 41.
Монако – Кон, Вандерсон (Бамба, 70), Тезе, Закария, Балогун, Головин, Аклиуш (Диатта, 58), Кайо, Камара, Адингра (Кулибали, 70), Фаес.
ПСЖ – Сафонов, Ҳакими, Маркинос, Пачо, Нуну Мендеш, Невеш, Заир-Эмери, Барколя (Рамуш, 81), Витиня, Дембеле (Дуэ, 27), Хвича (Ли Канг Ин, 69).
Ноаниқ пеналти: Витиня 22.

Дортмундда эса «Боруссия» ўз услубини кўрсатди: учрашувнинг 3-дақиқасида Гирасси ҳисобни очди, 42-дақиқада эса Байер фарқни иккитага етказиб, «Аталанта» учун вазиятни анча оғирлаштирди. 2:0 — «асаларилар» учун ишончли ва тинч ғалаба.

Боруссия Д — Аталанта 2:0
Голлар: Гирасси 3, Байер 42.
Боруссия Д – Кобел, Антон, Бенсебаини, Беллингҳэм, Нмеча (Забитцер, 83), Брандт, Свенссон, Риерсон, Режжиани, Байер (Адейеми, 70), Гирасси (Силва, 83).
Аталанта – Карнезис, Коссуну, Жимсити, Колашинац, Заппакоста (Белланова, 72), де Роон, Эдерсон, Бернаскони, Пашалич, Залевский (Самариж, 82), Скамакка (Крстович, 46).

Энди навбат — жавоб ўйинлари: айнан ўша ерда ҳаммасининг “реал” қиймати билинади. Биринчи қадам ташланди, иккинчиси эса одатда анча қаттиқ бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.