Кассано «Милан» ҳозир ҳам 80-йиллардагидай ўйнамоқда

Кассано «Милан» ҳозир ҳам 80-йиллардагидай ўйнамоқда

Антонио Кассано «Милан» манзилига танқид ёғдиришни одат қилган собиқ ҳужумчилардан. У йилдан йилга «россонери»ни қаттиқ танқид қилиб келади ва бу сафар ҳам истисно бўлмади: Кассано Массимилиано Аллегри қўл остида жамоа кўрсатаётган ўйинда ижобий томон кўрмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг фикрича, «Милан» бу йил фақат уч учрашувда муносиб футбол кўрсатган: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан баҳс. Кассано жамоада аниқ ўйин ғояси йўқлигини таъкидлаб, бошқа клубларда бу тизим борлигини, «Милан» эса майдонда гўё 80-йиллар футболини эслатаётган услубда ҳаракат қилаётганини айтди.

Айни пайтда «Милан» А Серия жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа чоршанба куни «Комо»га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.