Роналду «Ан-Наср» мураббийидан уни камроқ ўйнатишни сўради

Роналду «Ан-Наср» мураббийидан уни камроқ ўйнатишни сўради

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумнинг фақат энг муҳим учрашувларида майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли португалиялик юлдуз бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи босқичлари бошлангунча уни имкони қадар камроқ ўйинларга жалб қилишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий баҳсларга максимал тайёргарлик кўриш ва жаҳон чемпионатига энг яхши спорт формасида етиб боришни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Роналду «Ан-Наср» сафида 23 ўйинда 19 гол урди. У Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.