Аргентинада Ди Марияни симуляция айбловлари билан танқид қилишмоқда

Аргентинада Ди Марияни симуляция айбловлари билан танқид қилишмоқда

Анхел Ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлабки ўйинларда ўзини кўрсатди. Бироқ кейинроқ унинг атрофида салбий фон кучайди: гап натижалардан кўра кўпроқ рақибларнинг норозилигида — улар Ди Мария майдонда тез-тез йиқилиб, фол ва пеналти сўрашга уринади, деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда собиқ "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" футболчисининг "Росарио Сентрал"даги ўйини кескин баҳоланмоқда. "Нега Ди Марияни ҳийлалари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди?", "Ди Мария юлдуз, лекин бу қилиқлар жонига тегди", "бундай даражадаги футболчи пеналти сўраб шу қадар очиқ ҳаракат қилаётгани ачинарли" мазмунидаги изоҳлар кўпайган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.