Саудия Арабистонида фожиа: «Ал-Қадисия» футболчиси вафот этди

Саудия Арабистонида фожиа: «Ал-Қадисия» футболчиси вафот этди

Саудия футболида қайғули хабар: «Ал-Қадисия» сафида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед вафот этди. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий баёнот бериб, марҳум хотирасига бағишланган некрологни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» Саудия Арабистони футболининг куч жиҳатдан иккинчи лигасида иштирок этади ва ҳозирда турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа сафида италиялик Матео Ретеги ҳам бор, у аввал «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган. Ёш футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча расман ошкор этилмади, норасмий маълумотларга кўра, воқеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.