Oppo Рено 16 серияси 25-май куни тақдим этилади

Oppo Рено 16 серияси 25-май куни тақдим этилади

Oppo компанияси Рено 16 смартфонлар туркумининг расмий тақдимот санасини эълон қилди. Янги қурилмалар 25-май куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да кенг жамоатчиликка намойиш этилади. Линейкадан Рено 16 ва Рено 16 Pro моделлари ўрин олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Смартфонлар замонавий ОЛEД-дисплейлар билан жиҳозланади. Рено 16 модели 6,32 дюймли, Pro-версия эса 6,78 дюймли экранга эга бўлади. Ҳар икки қурилма мослашувчан янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Ишлаш унумдорлиги учун MediaTek платформалари танланган: базавий модел Dimensity 8550, Pro-версия эса кучлироқ Dimensity 9500с чипи билан ишлайди.

Янги смартфонларнинг асосий устунлиги уларнинг аккумулятор сиғими бўлади. Қурилмалар 7000 мА/соат сиғимли батарея ва 80 В қувватга эга тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланади. Pro-версия, шунингдек, 50 В қувватдаги сиmsиз қувватлаш функциясига ҳам эга бўлиши мумкин.

Камера имкониятлари ҳам флагман даражасида бўлиши кутилмоқда. Смартфонлар учта модулдан иборат тизим билан жиҳозланади: 200 MP асосий Samsung сенсори, 50 MP ультра-кенг бурчакли объектив ва 50 MP телеобъектив. Ушбу техник хусусиятлар Рено 16 сериясини бозорнинг энг рақобатбардош қурилмаларидан бирига айлантириши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.