Луис Энрике Дембеле жароҳати ҳақида фикр билдирди

Луис Энрике Дембеле жароҳати ҳақида фикр билдирди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Усмон Дембеленинг жароҳати юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

28 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши ўйинда жароҳат олди ва 27-дақиқадаёқ алмаштирилди. Кутилишича, у шанба куни Лига 1 доирасида «Метс»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

«Дембеленинг жароҳати бор. Биз футболчиларимизни жуда яхши биламиз. Ёндашувимиз оддий: ҳеч қачон ҳеч кимни таваккалга қўймаймиз, имкони борича ҳар бир ўйинчининг саломатлигини асрашга ҳаракат қиламиз. Аммо бундай даражадаги футболда жароҳатлар ўйиннинг ажралмас қисми», — деди Энрике матбуот анжуманида.

«ПСЖ» — «Метс» учрашуви 01:05 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.