Непомнящий Россия учун ҳар қандай рақиб қулайлигини айтди

Непомнящий Россия учун ҳар қандай рақиб қулайлигини айтди

Россиялик мураббий Валерий Непомнящий Россия ва Мали ўртасидаги BetBoom ўртоқлик учрашуви олдидан фикр билдирди. Ўйин 27 март куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Непомнящийнинг таъкидлашича, жамоа ҳозир маълум даражада яккаланиб қолган шароитда ҳар қандай рақиб Россия учун мос келади. У малиликларни мутлақ фаворит деб ҳисобламаса-да, беллашув осон кечмаслигини қайд этди. Мураббий Африка жамоаларини услубига кўра ажратиб, Сенегал ва Камерунни техник, Гана ҳамда Малини эса инглизча типдаги жамоалар сифатида тилга олди.

Ҳозирда Мали FIFA рейтингида 54-ўринда бормоқда, Валерий Карпин бошқарувидаги Россия эса 36-поғонада. Бу терма жамоалар аввал ҳеч қачон ўзаро учрашмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.