Галатасарайда маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик кучайди

Галатасарайда маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик кучайди

Коньяспорга кутилмаган мағлубиятдан сўнг Галатасарай атрофида ёқимсиз хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага ишонилса, бу муаммо кетма-кет учинчи ой давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари вазият бўйича изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.

Ҳозирда жамоа 55 очко билан чемпионатда пешқадамликни сақлаб турибди, бироқ 52 очкога эга ва захирада бир ўйини бор Фенербахче уни қувиб етиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.