"Странджа" турнири. Асилбек Жалилов қозоғистонлик боксчини мағлуб этди

"Странджа" турнири. Асилбек Жалилов қозоғистонлик боксчини мағлуб этди

Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77-чи “Странджа” халқаро турнири старт олди. Илк кун дастурида 7 нафар боксчимиз жанг қилиши режалаштирилган бўлса, юришни -50 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Асилбек Жалилов бошлаб берди.

Асилбек рингда қозоғистонлик Бекзат Алдамжаровга қарши тўқнаш келди. Баҳс ҳақиқий муросасиз руҳда кечди: икки томон ҳам бир қадам ортга чекинмади. Лекин шу “қаттиқ режим”да Жалилов ўзини жуда ишончли кўрсатди — рақибига ҳеч қандай “нафас олиш” имкони қолдирмади, жанг темпини тўлиқ назорат қилди ва очколар бўйича 5:0 ҳисобида мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди.

Бу натижа нафақат биринчи жангдаги яхши старт, балки жамоамиз учун ҳам кайфият кўтарган сигнал бўлди: демак, Софиядаги юриш шиддатли кетади.

Эслатиб ўтамиз, олдинда яна бир қизиқ тўқнашув кутмоқда — Абдулазиз Жўрақулов қозоғистонлик Муҳаммадсабир Базарбай Уулу билан рингда куч синашади. Мухлислар эса энди навбатдаги жангларда ҳам шундай ишончли натижаларни кута бошлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.