UEFA Чемпионлар лигаси плей-оффига ҳакамларни эълон қилди

UEFA Чемпионлар лигаси плей-оффига ҳакамларни эълон қилди

UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувлари учун ҳакамлар бригадаларини тасдиқлади. Тайинловлар ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жавоб ўйинларида қуйидаги ҳакамлар ишлайди: «Атлетико» – «Брюгге» учрашувини франсуз Клеман Тюрпен бошқаради. «Байер» – «Олимпиакос» баҳсида инглиз Майкл Оливер ишлайди. «Интер» – «Буде-Глимт» ўйинига испаниялик Алехандро Эрнандес Эрнандес тайинланди. «Ньюкасл» – «Қарабах» тўқнашувида италиялик Давиде Масса майдонга чиқади. «Аталанта» – «Боруссия» Дортмунд учрашувини испаниялик Хосе Мария Санчес бошқаради. «ПСЖ» – «Монако» ўйинида руминиялик Иштван Ковач ишлайди. «Ювентус» – «Галатасарой» баҳсига португалиялик Жоау Пинхейру тайинланди. «Реал» Мадрид – «Бенфика» учрашувини эса словениялик Славко Винчич бошқаради.

Учрашувлар 24 ва 25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.