«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда ва клубда саволлар кўпайди

«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда ва клубда саволлар кўпайди

«Коняспор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичидаги вазият борасида хавотирли хабарлар тарқалди. TR24 портали ёзишича, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса масала юзасидан изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирмоқда.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик истиқболлари жуда ҳам шубҳа остида қолганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа турнир жадвалида 55 очко билан пешқадамликни ушлаб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва битта ўйини захирада бўлган «Фенербахче» «Галатасарай»га етиб олиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.