Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйин учун дам олдирмоқда

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйин учун дам олдирмоқда

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада яна сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам у жамоага ёрдам бера олмайди.

«Жадвал жуда тиғиз. Шу сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим учрашувларда биринчи марта эмас, яна майдонга тушмаяпти.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» ўйини шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.