«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулотлари вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши навбатдаги учрашувда майдонга тушиши катта савол остида қолмоқда. Яқин кунларда Бензема тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг тикланиш муддати бўйича аниқ маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема қишки трансферлар ойнасида «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. У янги жамоаси сафида уч ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва битта ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.