«Комо»нинг ҳужумчиси Аддай мавсум охиригача сафдан чиқди

«Комо»нинг ҳужумчиси Аддай мавсум охиригача сафдан чиқди

Аввалроқ хабар берганимиздек, «Комо» етакчи ҳужумчиларидан бири Жейден Аддайсиз қолди — у Турин «Ювентус»ига қарши ўйинда майдонга туша олмади. Шунга қарамай, Сеск Фабрегас шогирдлари гранд устидан ишончли ғалаба қозониб, рақиб дарвозасига жавобсиз икки гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энди эса Аддай бу мавсумда умуман ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Ахилл пайи жароҳати сабаб у мавсум охиригача сафдан чиқди. Жорий чемпионатда ҳужумчи 12 учрашувда 3 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга улгурганди.

Италия чемпионатининг кейинги турида «Комо» ўз майдонида «Лечче»ни қабул қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.