Роналду 5:0 ғалабадан кейин икки сўз ёзди

Роналду 5:0 ғалабадан кейин икки сўз ёзди

Саудия Про-лигасида «Ал-Наср» «Ал-Намджа» устидан 5:0 ҳисобида йирик ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамликка чиқиб олди. Учрашувдаги ҳисобни Криштиану Роналду 7-дақиқада пеналтідaн аниқ зарба билан очди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин якунлангач, 41 ёшли португалиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Роналду бир нечта суратларни жойлаб, уларни қисқа ва лўнда изоҳ билан безади.

«Шундай давом этинг!» — деб ёзди Роналду.

Бу гол билан Криштиану Роналдунинг фаолиятидаги жами тўплари 965 тага етди. 1000 голлик маррага қадамлар янада яқинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду «Ал-Наср» билан шартномасини узайтирган — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.