Симоне Индзаги «Ал-Ҳилол»да босим остида қолмоқда

Симоне Индзаги «Ал-Ҳилол»да босим остида қолмоқда

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз мағлубиятсиз юрибди, бироқ сўнгги турлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда Симоне Индзагини бош мураббийликдан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Айрим «Ал-Ҳилол» мухлислари ҳам италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта компенсация тўланиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги иккинчи энг кўп ҳақ оладиган мураббий саналади — ундан фақат Диего Симеоне олдинда. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.