Быстров Россия рақиби рейтинги муҳим эмаслигини айтди

Быстров Россия рақиби рейтинги муҳим эмаслигини айтди

Жума куни Россия терма жамоаси 27 март куни ўз майдонида Никарагуа билан BetBoom ўртоқлик учрашувини ўтказиши расман эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу хабар юзасидан собиқ россиялик футболчи Владимир Быстров ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, рақибни яхши танимаса-да, терма жамоа учун ўйин амалиёти зарур ва бундай баҳслар албатта керак.

“Никарагуанинг FIFA рейтингида 131-ўринда экани менга фарқ қилмайди. Ишончим комил, стадион тўла бўлади”, — дея Быстровнинг сўзларини Metaratings келтирди.

Маълумот учун, Никарагуа терма жамоаси FIFA рейтингида 131-поғонада, Россия эса 36-ўринда бормоқда.

Россия — Никарагуа ўртасидаги BetBoom учрашуви Краснодарда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йиғинда Россия Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, Чилия билан эса 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.