Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажагини муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажагини муҳокама қилади

«Галатасарай»нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи юзасидан раҳбарият билан мулоқот бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, футболчи вакиллари билан Истанбул клуби раҳбарияти ўртасидаги учрашув апрел ойида бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, Икардига қизиқаётган жамоалар ҳам бор — улар 33 ёшли форвардни эркин агент сифатида шартнома асосида қўлга киритишга тайёр.

Икардининг «Галатасарай» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 гол урди ва 2 ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.