Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажагини муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажагини муҳокама қилади

«Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи бўйича раҳбарият билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, учрашув Истанбул клуби вакиллари билан апрел ойида бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, ҳужумчига қизиқaётган жамоалар ҳам бор: улар Икардини эркин агент сифатида шартнома асосида қўлга киритишга тайёр.

33 ёшли аргентиналик футболчининг «Галатасарой» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

2025/2026 мавсумида Икарди 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.