Наполи сўнгги дақиқаларда Верона устидан ғалабани илиб кетди

Наполи сўнгги дақиқаларда Верона устидан ғалабани илиб кетди

Италия А Сериясининг 27-турида "Наполи" сафarda турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган "Верона" билан тўқнаш келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув жуда эрта гол билан бошланди: 2-дақиқада Маттео Политано жарима майдони олдига узатма берди, тўпни ҳимоячи қайтарганидан кейин Расмус Хойлунн вазиятдан унумли фойдаланиб, бош билан чап бурчакка йўллади — 0:1. Кейинроқ Элиф Элмас жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бироқ дарвозабон сейв билан жамоасини қутқарди. Яна бир эпизодда Хойлунн дарвозабонга яккама-якка чиқиб кетай деди, аммо Андриас Эдмундссон вақтида қайтиб, зарбани блоклади.

64-дақиқада "Верона" бурчак зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди: Расмус Хойлунн тўпни бош билан узоқлаштиргач, Ян-Даниэл Акпа-Акпро иккинчи тўпга зарба берди ва рикошетдан кейин тўп дарвозага жой олди — 1:1. "Наполи" тезкор ҳужумларда жавоб қайтаришга уриниб кўрди: Ромелу Лукаку жарима майдони марказига пас ташлади, Элмас бир тегинишда зарба берди, аммо тўп дарвозабон қўлига аниқ борди.

Баҳснинг сўнгги ҳужумида амалдаги чемпионлар барибир ўз сўзини ўтказди: чап қанотдан Жиоване узатган паст пасни Ромелу Лукаку якунлаб, "Наполи"га ғалабани тақдим этди — 1:2.

Ушбу натижадан сўнг "Наполи" иккинчи ўриндаги "Милан"дан атиги бир очко ортда бормоқда. "Верона" эса жадвалнинг энг паст поғонасидаги жамоалар билан бирга қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.