Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажакни муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажакни муҳокама қилади

«Галатасарай» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи бўйича раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар апрель ойида бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, 33 ёшли форвардга қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор — улар Икардини эркин агент сифатида шартнома таклиф қилиб қўлга киритишга тайёр.

Икардининг «Галатасарай» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 6 миллион евро деб баҳоланмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.