Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

«Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги кейинги режаларига доир масалаларни муҳокама қилиш учун раҳбарият билан учрашув тайёрламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, футболчи вакиллари ва Истанбул клуби раҳбарияти ўртасидаги учрашув апрел ойида бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, Икардига бошқа жамоалардан ҳам қизиқиш бор: айрим клублар уни эркин агент сифатида шартнома билан қўлга киритишга тайёр.

33 ёшли аргентиналик форварднинг «Галатасарой» билан амалдаги келишуви 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг трансфер бозоридаги баҳоси 6 миллион евроға тенг.

2025/2026 йилги мавсумда Икарди 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 гол урди ва 2 та голли пас берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.