Эрон терма жамоаси ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Эрон терма жамоаси ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Яқин Шарқдаги вазият фонида Эрон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида қатнашмаслиги эҳтимоли кучаймоқда. Эслатиб ўтамиз, мусобақа асосан АҚШда бўлиб ўтади ва эронликлар учун виза масаласи аввал ҳам муаммоли бўлиб келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож АҚШнинг Эронга зарбаси ҳақидаги саволлар фонида терма жамоа мундиалга бориши борасида шубҳаларини яширмади. «Жаҳон чемпионати ва АҚШнинг Эронга ҳужуми ҳақида гапирадиган бўлсак, мундиалда иштирок эта олишимизга унчалик ишонмайман. Аммо буни мен ҳал қилмайман», — деди у журналистларга.

Агар Эрон терма жамоаси турнирни ўтказиб юборса, унинг ўрнини катта эҳтимол билан БАА ёки Ироқ терма жамоаси эгаллаши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.