"Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси 899-голини урди (видео)

"Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси 899-голини урди (видео)

МЛСнинг навбатдаги турида \"Интер Майами\" \"Ди Си Юнайтед\" меҳмони бўлди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

\"Интер Майами\" сафидаги голларга Лионель Месси ва Родриго де Паул муаллифлик қилган бўлса, мезбонларнинг ягона голини Барибо уришга эришди. Ушбу гол Мессининг фаолиятидаги 899-голи бўлди.

МЛС. 3-тур

Ди Си Юнайтед — Интер Майами 1:2

Голлар: Барибо 75 – де Паул 17, Месси 27.

Интер Майами – Слаир, Мура, Фалкон, Силва, Аллен, Силветти (Алленде, 71), де Паул, Брайт, Сеговия (Лужан, 88), Бертераме, Месси.

Натижада Хавиер Маскерано жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб олди. Мезбонларда эса 3 очко бор.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.