Месси ҳакам билан боғлиқ можарога изоҳ берди

Месси ҳакам билан боғлиқ можарога изоҳ берди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳакам билан боғлиқ можаро ҳақида гапирди, деб ёзади Кун.уз. У ҳакам ассистентини ҳақорат қилгани учун ЖЧ-2018 Жанубий Америка саралашида миллий терма жамоанинг навбатдаги тўртта учрашувида қатнаша олмайдиган бўлди. Унга шунингдек, 10 минг евро миқдорида жарима қўлланди.

Аргентина Месси иштирок этмаган Боливияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва ЖЧ-2018 саралаши Жанубий Америка минтақасида бешинчи ўринга тушиб кетди. Жамоа кейинги турда Уругвай майдонига сафар қилади.

«Менинг сўзларим рефери ёрдамчисига қаратилмаганди. Мен уларни шунчаки ҳавога қараб айтдим», - дея Мессининг сўзларини келтиради La Nacion.

Аввалроқ «Барселона» Лионелнинг четлаштирилишидан дарғазаб экани ҳақида расмий баёнот билан чиққанди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.