Арне Слот: "Клуб, мухлислар ва раҳбарият қўллаб-қувватлаши кучли"

Арне Слот: "Клуб, мухлислар ва раҳбарият қўллаб-қувватлаши кучли"

Арне Слот: "Клуб, мухлислар ва раҳбарият қўллаб-қувватлаши кучли"

\"Ливерпул\" бош мураббийи Арне Слот АПЛ доирасидаги \"Фулҳэм\"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа атрофидаги қўллаб-қувватлаш ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, клуб ичидаги ишонч ва бирдамлик юқори даражада сақланиб турибди. Айниқса, Чемпионлар Лигасидаги оғир мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш сусаймаган. 8 апрель куни мерсисайдликлар УЕФА Чемпионлар лигаси чоракфиналининг илк учрашувида ПСЖга 0:2 ҳисобида енгилган эди.

Слот бу ҳолатда энг муҳими — клуб томонидан берилаётган ишонч эканини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, фақат раҳбарият эмас, балки спорт директорлари Ричард Ҳьюз ва Майкл Эдвардс ҳам жамоани тўлиқ қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Шу билан бирга, мураббий мухлисларни ҳам алоҳида тилга олди. У ҳатто оғир мағлубиятлардан кейин ҳам трибуналарда қўшиқлар тўхтамаганини, ишқибозлар жамоага руҳий куч бериб келаётганини айтди. Манчестер Ситига қарши 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳам мухлислар “Ливерпулни яхши кўрамиз” деб қўшиқ айтганини эслади.

“Вазиятни тўлиқ тушунамиз, лекин мен ҳар томонлама кучли қўллаб-қувватлашни ҳис қиляпман,” — деди Слот, деб хабар қилади BBC.

Ҳозирги пайтда жамоа учун энг асосий вазифа — психологик барқарорликни сақлаш ва кейинги ўйинларга максимал тайёргарлик кўриш. Слотнинг баёноти эса “Ливерпул” атрофида ҳали ҳам ишонч ва бирдамлик юқори эканини кўрсатмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.