Эдер Милитао ўнг сонидан операция қилинадиган бўлди

Эдер Милитао ўнг сонидан операция қилинадиган бўлди

"Реал Мадрид" ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Эдер Милитао сон қисмидан олган жиддий жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди. Футболчи Финляндиядаги мутахассислар кўригидан ўтгач, унга жарроҳлик амалиёти зарурлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу ташхис 26 ёшли ҳимоячининг нафақат жорий мавсумдаги иштирокига, балки 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш режаларига ҳам чек қўйди. Шифокорлар Милитаонинг тикланиш жараёни кутилганидан анча узоқ давом этишини тасдиқлашди.

Эдер Милитао ўнг сонидан операция қилинадиган бўлди

Бразилиялик юлдуз учун бу кутилмаган зарба бўлди, чунки у миллий терма жамоанинг асосий ҳимоя қўрғонларидан бири ҳисобланарди. Эндиликда футболчи яқин кунларда операция қилинади ва узоқ давом этадиган реабилитация курсини бошлайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.