Микел Артета: Арсенал соврин ютишга лойиқ эди

Микел Артета: Арсенал соврин ютишга лойиқ эди

Арсенал бош мураббийи Микел Артета жамоаси сўнгги йилларда кўрсатган барқарор ўйинига қарамай, ҳали ҳам йирик совринларни қўлга кирита олмаганидан афсусда эканлигини билдирди. Унинг фикрича, жамоа тўплаган очколар ва эришилган натижалар мантиқий якун сифатида чемпионлик кубоклари билан тақдирланиши керак эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Испаниялик мутахассис Скй Sportс нашрига берган интервюсида жамоанинг ривожланиш йўли тўғри эканлигини таъкидлади. Артета сўнгги тўрт йил ичида амалга оширилган ишлар, ғалабалар сони ва барқарорлик Арсенални Англия Премер-лигаси ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга яқинлаштирганини, бироқ ҳал қилувчи паллада омад етишмаётганини тан олди.

Жамоанинг чемпионлик пойгасидаги имкониятлари ҳимоядаги жароҳатлар туфайли қийинлашган. Журриен Тимбернинг узоқ муддатли йўқлиги ва Бен Whите билан боғлиқ муаммолар мураббийни таркибда мослашувчан бўлишга мажбур қилмоқда. Артета мавсумнинг ҳал қилувчи палласида жамоа ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиши шартлигини қўшимча қилди.

Мураббий клуб раҳбарияти, мухлислар ва футболчиларнинг ғалабага бўлган чанқоқлиги якунда ўз самарасини беришига ишонмоқда. Унинг сўзларига кўра, Англия футболидаги рақобат шароитида соврин ютиш учун нафақат маҳорат, балки қийинчиликларга мослашувчанлик ва матонат ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.