Реал Мадрид 2026-27 мавсуми учун янги либосларини тақдим этади

Реал Мадрид 2026-27 мавсуми учун янги либосларини тақдим этади

Реал Мадрид ва адидас ҳамкорлигида 2026-27 мавсуми учун тайёрланаётган янги либослар клуб тарихидаги муҳим саналар ва ҳашаматли дизайн элементларини ўзида мужассам этади. Келгуси мавсум тўпламлари нафақат анъанавий оқ ранг, балки кутилмаган ранглар комбинацияси билан ҳам мухлисларни ҳайратда қолдириши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Асосий (уй) либоси клуб тарихида илк бор қўлланилаётган ранглар уйғунлиги билан ажралиб туради. Анъанавий оқ рангли асосга тўқ яшил рангдаги деталлар ва адидас логотипи ҳамда ҳомийлар ёзувлари қўшилади. Ушбу яшил ранг елка қисмидаги ёрқин пушти чизиқлар билан контраст ҳосил қилади. Либоснинг ёқа ва енг қисмларида эса нафис нақшли элементлар акс этади.

Меҳмон либоси тўлиқ ҳашамат концепциясига асосланган бўлиб, асосий ранг сифатида тўқ яшил (Aurora Ивй) танланган. Ушбу футболкада Реал Мадрид логотипидаги шакллардан илҳомланган мураккаб геометрик нақшлар мавжуд. Шунингдек, ушбу тўпламда замонавий адидас логотипи ўрнига классик Трефоил (уч баргли) ретро логотипи ишлатилиши режалаштирилган.

Учинчи либос ва дарвозабонлар формаси ҳам умумий дизайн концепциясига мос равишда ишлаб чиқилади. Янги тўпламларнинг расмий тақдимоти 2026-йилнинг май ойи охири ёки июн ойи бошига мўлжалланган. Либослар сотувга чиққач, мухлислар уларни расмий дўконлар ва онлайн платформалар орқали харид қилишлари мумкин бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.