Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтмоқда: Кроос ва Ҳжулманд режада

Португалиялик мутахассис Хосе Моуриньо Реал Мадридга шов-шувли тарзда қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Хабарларга кўра, у жамоага келиши билан амалга ошириладиган илк трансфер нишонини белгилаб олган. Моуриньо Sportинг КП ярим ҳимоячиси Мортен Ҳжулмандни ўз жамоасида кўрмоқчи ва клуб раҳбариятидан ушбу трансфер учун 50 миллион евро ажратишни сўраган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Моуриньо нафақат таркибни кучайтириш, балки мураббийлар штабида ҳам жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, у клуб афсонаси Тони Кроосни ўзининг ёрдамчиси сифатида кўрмоқчи. Германиялик собиқ футболчи кийиниш хонаси ва раҳбарият ўртасидаги асосий кўприк вазифасини ўташи кутилмоқда.
Sportинг бош мураббийи Руи Боргес Ҳжулмандга бўлган қизиқиш ҳақида гапирар экан, буни табиий ҳол деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, даниялик футболчининг сўнгги мавсумлардаги ўйини дунёнинг энг йирик клублари эътиборини тортишга лойиқ. Ҳозирда Лиссабон клуби ўз сардори учун камида 50 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.
Реал Мадридда Альваро Арбелоа мавсум якунлангач ўз лавозимини тарк этишини расман эълон қилди. Бу эса Моуриньонинг қайтиши учун йўл очди. Флорентино Перез икки мавсумдан бери совринсиз қолаётган жамоани яна чўққига олиб чиқиш учун айнан "Maxсус"га ишонч билдирмоқда.
Ушбу тайинлов клубдаги президентлик сайловлари олдидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Перез ўз ўрнини сақлаб қолиш учун Моуриньонинг янги лойиҳаси муваффақиятли бўлишига умид қилмоқда. Ҳжулманднинг трансфери ва Тони Крооснинг янги роли ушбу драматик ёзги ўзгаришларнинг бир қисми бўлиши мумкин.













