Женисбек Пиязов Озода Нурсаидованинг концертига бостириб кириб борди, вазият жиддийлашмоқда!


Ижтимоий тармоқларда хонанда Женисбек Пиязов ва Озода Нурсаидова иштирокидаги видеолар кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айримлар ҳолатни ҳазил сифатида қабул қилаётган бўлса, бошқалар видеони жиддий баҳоламоқда.
Тарқалган лавҳаларда Женисбек Пиязов Озода Нурсаидованинг концертига чипта олиб киргани ва саҳна ортида хонанда олдига “бостириб” боргани акс этган. Видеода Озода Нурсаидованинг жаҳли чиққани ва уни ҳайдаб чиқаришга урингандек кўринган ҳолатлар ҳам мухлислар эътиборини тортди.
Шунингдек, Женисбек Пиязовнинг “судга бераман” деган гаплари ҳам интернет фойдаланувчилари орасида турлича талқин қилинмоқда. Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқларида “Озода Нурсаидова ўзидан кетган” дея изоҳ қолдирган.
Ҳозирча видеодаги ҳолат жиддий можаро ёки саҳналаштирилган ҳазил экани ҳақида расмий маълумот йўқ. Шунга қарамай, ушбу лавҳалар қисқа вақт ичида интернетда кенг тарқалиб улгурган.













