ЖЧ–2018: Эрон – Ўзбекистон учрашуви қачон бошланиши аниқ бўлди

ЖЧ–2018: Эрон – Ўзбекистон учрашуви қачон бошланиши аниқ бўлди
2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига сўнгги саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эрон билан баҳс олиб боради.

Мазкур учрашув 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.