Боку—2017, учинчи кун сарҳисоби. Ўзбекистон вакиллари яна 4 та медаль олди

Боку—2017, учинчи кун сарҳисоби. Ўзбекистон вакиллари яна 4 та медаль олди
Бугун Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг учинчи кунги мусобақалари давом этди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси яна битта олтин ва битта кумуш ҳамда иккита бронза медаль билан бойиди, деб ёзади Kun.uz.

Аввалига 58 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачи Муаттар Набиева бронза медалга эга бўлди. У туркиялик Кентли Сумаййе (207 кг) ва Индонезиялик Жагаддҳита Ачедядан кейин (199 кг) учинчи бўлди. Ўзбекистон вакилининг кўрсаткичи - 196 кг.
Боку—2017, учинчи кун сарҳисоби. Ўзбекистон вакиллари яна 4 та медаль олди
Дзюдочи Гулноза Матниёзова Ўзбекистон учун иккинчи олтинни келтирди. -70 кг вазн тоифасида матга чиққ дзюдочи қиз финалда туркиялик Сукран Бакачакни мағлубиятга учратди.
Боку—2017, учинчи кун сарҳисоби. Ўзбекистон вакиллари яна 4 та медаль олди
Навбатдаги медални ҳам дзюдо вакили олиб келди. -81 кг вазн тоифасида жангларни ўтказадиган Давлатбек Бобонов ярим финалда имкониятни бой бериб қўйганди. Бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда у қатарлик рақиби Осамма Ҳажамни енгди ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Боку—2017, учинчи кун сарҳисоби. Ўзбекистон вакиллари яна 4 та медаль олди
Бадиий гимнастикачи Анастасия Сердюкова «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»да ўзининг иккинчи медалини қўлга киритди. 13 май куни у жамоавий баҳсларда кумуш медаль соҳибига айланган эди. Бугун ҳалқа баҳсларида иштирок этган Сердюкова якуний натижаларга кўра иккинчи ўринни қўлга киритди. Унинг ушбу медали Ўзбекистон спорт делегациясининг турнирдаги 12-медалига айланди (2та олтин, 2та кумуш ва 8та бронза).
Боку—2017, учинчи кун сарҳисоби. Ўзбекистон вакиллари яна 4 та медаль олди
Айни вақтда терма жамоа 54 давлат орасида еттинчи ўринда жойлашган.
Боку—2017, учинчи кун сарҳисоби. Ўзбекистон вакиллари яна 4 та медаль олди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.