Ўзбекистон – Таиланд чипталари сотувда: нархлар билан танишинг

Ўзбекистон – Таиланд чипталари сотувда: нархлар билан танишинг
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Таиланд термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ўртоқлик ўйинига чипталар бугун, 2 июндан “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга қўйилди, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.

Чипталар нархи қуйидагича белгиланган:

Оддий секторлар – 20 минг сўм;
VIP секторлар – 60 минг сўм.

Эслатиб ўтамиз, Таиландга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун Эрон билан ЖЧ-2018 саралаш ўйинида тайёргарлик вазифасини ўтайди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси 31 май куни бўлажак учрашувларга тайёргарликни бошлаб юборган эди.

Таиландга қарши учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Эрон – Ўзбекистон учрашуви эса 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.