ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!

ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
1. Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубини тарк этиб, БААнинг “Ал-Жазира” жамоаси аъзосига айланди. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
БААда Сардор Рашидовни торт билан кутиб олишди

2. Ўзбекистон U-15 термаси CAFA CUP–2017 турнирида, Ўзбекистон U-22 термаси эса Қатардаги халқаро мусобақада иштирок этади.
ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
U-15 CAFA CUP–2017 мусобақаси Тожикистон ўтказилади

3. Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида иккинчи ўйинга тайинлов олди. Ўзбекистонлик рефери Жаҳон чемпиони – Германия термаси иштирокидаги иккинчи ўйинда ҳам видеотакрорлар бўйича ассистент бўлди.
ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
Равшан Эрматов янги тизимни синовдан ўтказяпти

4. “Футбол дўстлик учун” халқаро лойиҳанинг Ўзбекистондаги элчилари мамлакатнинг таниқли шахслари – ФИФА ва ОФК рефериси Равшан Эрматов, хонанда ва бастакор Севара Назархон, Korzinka.uz супермаркетлари тармоғи эгаси Зафар Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон фанлар Акамедияси академиги, профессор Эдвард Ртвеладзе билан учрашди.
ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси иштирокчилари Равшан Эрматов билан

5. ЎФФ расмийлари Халқаро пресс-клуб сессиясида ОАВ саволларига жавоб берди. Унда ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва келишилган ўйинларга қарши масъул офицер Ахрол Иноятов қатнашди.
ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
Халқаро пресс-клуб “Ўзбекистонда спорт: Янги вазифалар, Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида

6. Ўзбекистон аёллар термаси ФИФА рейтингида 1 поғонага кўтарилди. Натижада аёллар терма жамоаси жаҳонда 41, Осиёда 9-ўринни эгаллади.
ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
ОФКга аъзо мамлакатларнинг аёллар термаси ТОП-10 лиги

7. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди. Хорижда ўқув-машғулотлар йиғини, 2 та назорат ўйини ва Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
ЎФФдаги ҳафталик янгиликлар!
Самвел Бабан, Равшан Ҳайдаров ва Деян Журжевич МТЖнинг бўлажак ўйинларга дастурини муҳокама қилмоқда

Манба: www.the-uff.com
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.