"Локомотив" бугун "Гомель" билан ўйнайди

"Локомотив" бугун "Гомель" билан ўйнайди
Хабарингиз бор, “Локомотив” ҳозирда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

“Темирйўлчилар” бугун мазкур йиғин доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказишади. Жамоамизга Гомель шаҳрининг “Гомель” жамоаси рақиблик қилади. Учрашув Минск шаҳридаги “Торпедо” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Унинг бошланиш вақти – 17:00.

Таъкидлаш жоиз, “Гомель” Беларусь юқори дивизиони иштирокчиси бўлиб, айни пайтда мусобақа жадвалида 16 жамоа орасида 8-ўринни банд этиб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.